21:33 / 21.01.2018
8 022

Тарихда илк бор ҳижобли аёл L'Oréal Paris юзига айланди

Тарихда илк бор ҳижобли аёл L'Oréal Paris юзига айланди
Косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи машҳур L'Oréal Paris компанияси британиялик гўзаллик блогери Амена Хонни сочлар парвариши учун мўлжалланган восита рекламасига таклиф қилди.

Аёл кундалик турмушда ҳижоб ўрайди ва рекламада ҳам айнан шундай қиёфада намоён бўлади. Реклама қаҳрамони Амена бу ҳақида шундай дейди:

“Сочларини кўрсатмайдиган аёллар уларни парвариш қилмайдиларми? Сочлар ўзингизга эътибор қаратишнинг қатта бир қисмидир. Улар мен учун жозибани акс эттиради. Мен турмаклар яратиш, турли косметика, жумладан хушбўй воситалар ишлатишни ёқтираман”.

Амена реклама орқали бегона нигоҳлардан беркитилган сочлар ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тушунча беришга ҳаракат қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тарихда илк бор ҳижобли аёл L'Oréal Paris юзига айланди