15:21 / 22.01.2018
5 960

Ҳақиқатми ёки уйдирма? Кўлда чўкиб ўлган болакай руҳи қизлар суратида кўриниш берди

Ҳақиқатми ёки уйдирма? Кўлда чўкиб ўлган болакай руҳи қизлар суратида кўриниш берди
Холли имсли қиз Твиттер тармоғига 3 сониялик фарқ билан олинган суратларни жойлаштирган сўнг ушбу ҳикоя интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетди. Кўрганингиздек, биринчи суратда ҳайратланарли жиҳат йўқ, аммо иккинчи суратда қизлар ёнида кичик бола пайдо бўлиб қолганини кўриш мумкин.

Сурат Шотландия ҳудудида олинган бўлиб, дугоналар у ерга қиз базми ўтказиш учун боришган. Холлининг айтишича, суратда нотаниш болани кўргач, дугоналари унинг ким эканлигини аниқлашга ҳаракат қилганлар ва натижада унинг бир неча йиллар аввал мана шу кўлга чўкиб ўлган болакай руҳи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги жавобни эшитишган. Даҳшатга тушган қизлар дарҳол ушбу манзилни тарк этганлар.

Хабарда айтилишича, Холлининг ҳикояси интернет фойдаланувчиларининг ҳаммасини ҳам ҳайратга сололмади. Улар орасида бунинг сохта сурат эканлиги ҳам айтганлар учраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳақиқатми ёки уйдирма? Кўлда чўкиб ўлган болакай руҳи қизлар суратида кўриниш берди