
“Германия учун альтернатива” олмон партияси аъзоси Артур Вагнер ўзи эгаллаб турган лавозимдан воз кечди ва ислом динини қабул қилди.
Хабарда айтилишича, Вагнер мусулмонларга қарши нутқлари билан машҳур бўлган. Сиёсатчи ўз лавозимини тарк этган бўлса-да, партиядан воз кечмагани айтилмоқда.
“Жаноб Вагнер 11 январь куни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Айнан шундай кейингина унинг ислом динини қабул қилгани маълум бўлди” дейди немис партияси матбуот котиби.
Вагнернинг ўзи ушбу маълумотни изоҳлашдан бош тортган. Партия эса сиёсатчининг ушбу қарорини ҳотиржамлик билан қабул қилган ва эътиқод эркинлигини қўллаб-қувватлаши ҳақида қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар