8 744
Остоналиклар минус 40 даража совуқда музлаб қолган мушук ва итлар устидан кулмоқда (видео)
Остона кўчаларида бир неча кундан бери минус 40 даражагача бўлган қаттиқ совуқ ҳукмрон – одамлар совуқ уришидан азият чекмоқда, ҳайвонлар эса бутунлай музлаб қолмоқда, деб хабар берди «Xabar.uz».
Нашрнинг қайд этишича, айрим «вайнерлар» (ижтимоий тармоқларга видео жойлаб машҳур бўлишни истовчилар), «Instagram»га ролик жойлаш учун жирканч ишлардан ҳам тоймаяпти – улар музлаб қолган мушук ва итларни «қизиқарли» видеога олишмоқда.
Ўлик ҳайвонлар устидан кулаётган «блогерлар» уларни шунчаки видеога олишмаган – улар ётган ҳолда музлаб қолган жониворларни қордан тозалаб, уларни қорга тик ҳолда ўрнатиб, худди «йўлида» музлаб қолгандек тасвирлашмоқда.
Бу аксарият қозоғистонликларни ғазабини келтирди:
«Бу жуда пасткашлик ва ваҳшийлик. Ниманинг ортидан машҳурлик орттиряпсизлар? Пана жой тополмай қаттиқ аёзда кўчада музлаб қолган бечора жониворлар ўлими ҳисобигами?», муносабат билдирилган улардан бири.
«Айрим ярамаслар ўлим устидан кулишмоқда. Яратган барчасини кўриб турибди – эртага ўзларингга қайтади», деган ҳайвонлар ҳимоячиси.
Қозоғистонда изғиринлар бундан ҳам кучайиши айтилмоқда. Остонада бир неча йиллар бери илк маротаба мактаблар ёпилган.
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 26 январдан мамлакатимизга ҳам шимолдан совуқ ҳаво оқими кириб келишини маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар