Париж кўчаларини сув тошқинидан қочган каламушлар босиб кетди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Қирғоғидан тошган Сена дарёси каламуш инларини сувга тўлдиргандан кейин каламушлар янги макон излашга мажбур бўлишди. “Бу улар кўпайиб кетди, дегани эмас. Чунки биз уларни ҳар куни ҳам кўрмавермаймиз”, деб ҳолатга изоҳ берди каламушлар бўйича эксперт Пьер Фальгирак (Pierre Falgayrac).
Париж ахлатхоналаридан бирида ишловчи ходим каламушлар қайнаб-тошаётган ахлат бакини видеога олди. Унинг айтишича, ҳамкасблари мунтазам равишда каламушларнинг ҳужумига учраганлигини, ҳатто улардан бирининг томоғига каламуш ёпишиб, қўлини тишлаб олганлигини маълум қилди.
Сена дарёсида сувнинг 3,3 метрга кўтарилиши натижасида қирғоққа яқин жойда автомобиль йўлларини сув босган. Лувр музейи ҳам вақтинча ёпилган.
[media=https://youtu.be/jexqgk3WLX0] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар