
Куни кеча Марк Цукерберг Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали шахсий ҳаётидаги муҳим ҳодисалардан бири – қизалоғининг боғчага илк бор йўл олаётгани тасвирланган суратни мухлисларига тақдим этди.
Марк сурат остига “Боғчадаги биринчи кун. Улар шундай тез катта бўлишяптики!” дея изоҳ ҳам қолдирган.
Ушбу туҳфа Маркнинг қисқа муддатли танаффусдан кейинги илк сурати бўлди. 2017 йилнинг декабрь ойида у ўз фолловерларига рафиқаси ва фарзандларига кўпроқ эътибор қаратиш учун таътилга чиқаётгани ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёз фаслида Марк иккинчи бор ота бўлган ва иккинчи қизига Августа деб исм берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар