
Ғарбий Мексиканинг Наярит штатида полиция томонидан 33 та бош суяги топилди.
Хабарда айтилишича, полиция ходимлари уларни учта номсиз қабр ичидан топган ва оммавий дафннинг неча йил аввал амалга оширилгани ҳали аниқланмаган.
Айни пайтда топилган суяк қолдиқлари сони давом этаётган қазишма ишлари натижасида яна ҳам ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мексикада жиноий қабрлар тез-тез топилиб туради. Ўтган йилнинг март ойида Веракус штатидаги қабрларнинг биридан 47 та бош суяги, 2016 йилда эса жиноий ҳодисалар қурбонига айлаган 253 жасад топилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар