17:00 / 26.01.2018
7 018

Доғистонда 6 килограмм вазнга эга чақалоқ туғилди

Доғистонда 6 килограмм вазнга эга чақалоқ туғилди
Доғистонда 6 килограмм ва 300 грамм вазнга эга қизалоқ дунёга келди. Қизалоқ оиладаги бешинчи фарзанд бўлиб, унинг онаси айни пайтда 42 ёшда.

Хабарда айтилишича, қизалоққа қандай исм берилгани ҳозирча аниқ эмас. Чақалоқнинг оила аъзолари эса журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортишяпти.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой аввал Россиянинг Новосибирск шаҳрида ҳам салкам 6 килограмм вазн ва 60 см бўй кўрсаткичлари билан ўғил фарзанд дунёга келган эди. Ўтган йилнинг ёз фаслида эса Қоғозистоннинг Тараз шаҳрида 6 килограмм ва 200 грамм вазн ҳамда 67 см бўй кўрсаткичи билан қизалоқ таваллуд топгани ҳақида хабар берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доғистонда 6 килограмм вазнга эга чақалоқ туғилди