18:04 / 26.01.2018
6 141

Ана xолос! Мактаб йўлида “йўқолган” болакай ўз уйидаги диван остидан топилди

Ана xолос! Мактаб йўлида “йўқолган” болакай ўз уйидаги диван остидан топилди
Львов шаҳри полициясига тонг чоғи фуқаролардан бири қўнғироқ қилиб ўғли йўқолиб қолгани ҳақида йиғлаб ҳикоя қилди. Аёлнинг 10 ёшли ўғли тонг чоғи мактабга, ўзлари эса ишга кетган, кундуз куни эса аёлга боланинг ўқитувчиси қўнғироқ қилиб эса боланинг дарсда йўқ эканлиги ва бугун мактабга келмагани ҳақида айтган. Болакай қўлидаги уяли алоқа телефони қўнғироқларга жавоб бермаган.

Ҳавотирга тушган она уйга қараб отилди ва полиция ходимлари-ю қўни-қўшнилар билан бирга уни излашга киришди.
Полиция ходимлари боланинг хонасини кўздан кечириш учун кирганларида кичкинтойни диван остидан соғ-саломат ҳолда топишган.

Хабарда айтилишича, топағон шумтака мактабга бормасликка қарор қилади ва ота-онасида шубҳа уйғотмаслик учун улар билан бирга уйдан чиқади. Уларнинг ишга кетганларига ишончи комил бўлгач, уйига қайтиб, бутун кунини компьютер ўйинлари учун бағишлашга тайёргарлик кўра бошлади. Шу пайт боланинг ўртоқлари уни қидиришаётгани ҳақида хабар берадилар. Ана шу ерда кичкинтойнинг “ўткир ақли” тайинли ғоя бера олмай қолади ва телефонни ўчириб, диван остига беркинади.

Ҳодисадан сўнг ота-она ва шумтака болакай билан профилактика суҳбати уюштирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ана xолос! Мактаб йўлида “йўқолган” болакай ўз уйидаги диван остидан топилди