
Айни пайтда дунёнинг турли бурчакларида кузатилаётган аёз жониворларни ҳам азобга солмоқда. Куни кеча тили билан люк қопқоғига музлаб ёпишиб қолган кучук йўловчилар томонидан қутқариб олинди. Унинг ушбу азобдан қутулишга ҳаракат қилиб, акиллаётгани йўловчиларни беэътибор қолдирмаган.
Хабарда айтилишича, аввалига уни люкдан ажратиб олиш ғояси амалга ошмаган, аммо кейин қўшимча бир литр илиқ сув ёрдамида кучук “асирлик”дан қутқарилди. Ҳодиса гувоҳлари кучук бу ерга қизиқиш билан эмас, балки оч бўлгани учун ёпишиб қолганини айтмоқдалар.
Эҳтимолий таҳминларга кўра маҳаллий аҳоли вакиллари кучук учун люк устига овқат қолдиқларидан ташлаб беришган, жонивор эса уларни еб бўлгач, қопқоқни ялаб тозаламоқчи бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар