Бразилиянинг Рио-де-Жанейро туманида 22 йилдан буён истиқомат қилиб келувчи эркак яшаш жойи учун пул тўламайди. Сабаби у ҳудуддаги пляжларнинг бирида ўзи учун қумдан сарой қурган ва ҳар куни бу ернинг гўзал табиатидан баҳраманд тарзда ҳаёт кечиради.
44 ёшли Марсио Мизаэль Матолиаснинг оиласи ҳам, фарзандлари ҳам, севган ёри ҳам йўқ. Маҳаллий аҳоли вакиллари уни пляж қироли деб аташади, сайёҳлар эса эркак қурган сарой ёнида суратга тушиш учун бу ерга ташриф буюрадилар.
“Мен Гуанабара кўрфазида улғайганман ва ҳамиша пляжда яшаб келганман. Одамлар денгиз бўйида яшаш учун катта ижара ҳақи тўлайдилар, менинг эса бундай ҳисобларим йўқ. Шу тариқа бу ерда ўрнашиб олдим” дейди Марсио.
Қум сарой ичидаги кичик ҳудуд 3 квадрат мертни ташкил этади ва бу ерда Марсио ўзининг керакли буюмларини сақлайди. Буюмлар орасида унинг жуда кўп китоблари ҳам бор.
Аммо барчаси ҳам кўринганидек осон эмас. Марсио уйининг қулаб кетмаслиги учун унга мунтазам равишда сув қуйиб туради, бироқ ҳеч нарсага боғланиб қолмаганини ҳам аниқ айта олади. Агар қум қуриб, сарой вайрон бўлса, у янги тураржой қуриб олиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар