date
views 4 396

Қобулдаги меҳмонхона ҳужуми пайтида вафот этганлар орасида 4 нафар америкаликнинг ҳалок бўлгани аниқланди

Қобулдаги меҳмонхона ҳужуми пайтида вафот этганлар орасида 4 нафар америкаликнинг ҳалок бўлгани аниқланди
20 январь куни Қобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум пайтида 43 нафар инсон ҳаётдан кўз юмганди. Ҳужум натижасида ҳалок бўлганларнинг 4 нафари Америка фуқаролари эканлиги аниқланди.

CNN телеканали ҳалок бўлганлар орасида Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясидаги собиқ маслаҳатчиси Рик Гейтснинг расмий вакили Гленн Селигнинг ҳам борлиги ҳақида маълумот берган.

Хабарда айтилишича, Селиг Қобулга “Афғонистондаги муваффақиятлар ва экстремизмга қарши курашдаги илдам қадамлар” ҳақида маълумот йиғиш учун келган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қобулдаги меҳмонхона ҳужуми пайтида вафот этганлар орасида 4 нафар америкаликнинг ҳалок бўлгани аниқланди