date
views 4 809

АҚШда Трамп ҳақидаги шов-шувли китоб 1 ҳафта ичида 1,5 миллиондан ортиқ нусхада сотилди

АҚШда Трамп ҳақидаги шов-шувли китоб 1 ҳафта ичида 1,5 миллиондан ортиқ нусхада сотилди
Журналист Майкл Вольф томонидан ёзилган шов-шувли китоб АҚШда 1 ҳафта ичида 1,7 миллион нусхада сотилиб кетди. Henry Holt and Company нашриёти ушбу кўрсаткич, барча форматлар, жумладан қаттиқ муқовали босма, электрон ва аудиокитоб шаклларига тегишли эканлигини қайд этган.

Хабарда айтилишича, босма нашрга бўлган талаб сотувга чиқарилган китоблар сонидан ошиб кетмоқда. Шу сабабли ҳам бестселлерни ҳарид қилиш учун талабгорлар бир неча ҳафта кутишларига тўғри келяпти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақидаги “Аланга ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида” китоби 9 январь куни сотувга чиққан ва китобда унинг оила аъзолари ҳақидаги кўплаб маълумотлар бор эканлиги айтилганди. Президентниг ўзи эса китобни сохта дея атаб, унинг муаллифини “руҳий касал”га чиқарган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Трамп ҳақидаги шов-шувли китоб 1 ҳафта ичида 1,5 миллиондан ортиқ нусхада сотилди