
Калининград вилоятида йўқолиб қолган 13 ёшли Русланни охирги бор 25 январь куни мактаб ёнида кўрган эдилар. Болакай орадан бир кеча ўтиб полиция ходимлари томонидан топилган.
Йигитчанинг айтишича, у бир неча кундан сўнг 14 ёшга тўлади. Шу сабабли ҳодиса содир бўлган куни мактабга эмас, тезроқ суратга тушиб, паспорт олиш учун Краснознаменскдаги бувисининг уйига борган. Аммо бувиси уйда бўлмагани сабаб ўз уйига пиёда қайтишга қарор қилган ва кун кеч бўлгач, ташландиқ омборларнинг бирида тунаган. У ерда болакай уйсиз мушукни кўрди. Ғамхўр мушук болани туни билан иситиб чиққан.
Хабарда келтирилишича, Руслан мушукни миннатдорлик рамзи сифатида ўзи билан олиб кетишга қарор қилди ва унга “Ҳалоскор” деб ном берди. Тонг чоғи эса уни қидирувга жалб этилган полиция ходимлари кўриб қолишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар