04:23 / 29.01.2018
7 018

Ёқутистонлик муаллима бошланғич синф ўқувчисини дарс пайтида калтаклади

Ёқутистонлик муаллима бошланғич синф ўқувчисини дарс пайтида калтаклади
Ҳодиса Сунтар туманида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлган. Бошланғич синф муаллимаси 10 ёшли қизчани бошқа ўқувчиларнинг кўз ўнгида бир неча бор калтаклаган.

Хабарда айтилишича, муаллиманинг бу тарздаги ҳаракатига ўқувчининг қулоқсизлиги сабаб бўлган. Ўқитувчи ўзини назорат қила олмай қолган ва болани уриш билан бирга уни ҳарорат қилиб бақирган. Аёл ўз ишини қизчанинг “бир марта огоҳлантиргандан кейин ҳам эътиборсизлик қилгани” билан изоҳламоқда.

Прократура текширишлари натижасида бу ўқитувчи томонидан йўл қўйилган биринчи хато эмаслини аниқланди. У бундан бир йил аввал ҳам тартибни бузган ҳолда ўқувчилардан бирини урган экан.

Айни пайтда ўқитувчига нисбатан жиноий иш қўзғатилган, жараёнлар эса прократуранинг қаттиқ назорати остида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёқутистонлик муаллима бошланғич синф ўқувчисини дарс пайтида калтаклади