
Айни пайтда учинчи фарзандига ҳомиладор бўлган Кембридж герцогиняси Кейт Миддлтон Roe Green Junior School Лондон мактабига болаларнинг руҳий саломатлигига бағишланган лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди.
Кейт Миддлтон ўз ташрифи чоғида ўқувчилар ва муаллимлар билан мулоқот қилди, шунингдек болаларнинг руҳий саломатлиги мавзусига бағишланган очиқ дарсга ҳам иштирок этди.
Хабарда айтилишича, барча мураккабликлардан қатъий назар она бўлишдан бахтли эканлигини айтган.
“Она бўлиш – жуда гўзал. Бу ҳақиқатан ҳам шунга арзийди. Аммо баъзан ҳатто менга ҳам қийин ва шу билан бирга менинг уйимда кўпчилик ёш оналарда бўлмаган қўллаб-қувватлашлар бор” деди у.
Кэтрин оналик аёлни бир кечада бошқа инсонга айлантириб қўйиши ҳақида ҳам айтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар