
Эквадор ва Колумбия чегараси яқинида жойлашган полиция участкаси ёнидаги миналаштирилган автомашинанинг портлаши натижасида 28 нафар инсон жабр кўрди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса Эсмеральда провинциясида содир бўлган. Шунингдек ушбу портлаш жиноий гуруҳла томонидан гиёҳванд моддаларни чегарага яқин туманларда ноқонуний “айлантириш” билан курашувчи полициячилардан қасос олиш ниятида амалга оширилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эквадор президенти Ленин Морено ҳодиса юзасидан Twitterдаги саҳифасида фавқулотда ҳолат эълон қилингани ҳақида айтиб ўтди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар