17:00 / 29.01.2018
4 861

Путин ҳақидаги қўшиқ “Гремми” мукофотини олди

Путин ҳақидаги қўшиқ “Гремми” мукофотини олди
Америкалик композитор Ренди Ньюман “Энг яхши аранжировка” номинациясида Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга атаб куйланган “Путин” қўшиғи учун “Гремми” мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда мукофот Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Хусусан, қўшиқ матнида “Путин она юртини севади”, у ақл кучи орқали “ядро реакторини ишга туширади”, “у кўйлагини ечганда эса, аёллар хушини йўқотади” дейилади.

Бу мукофот учун Жастина Гурвицанинг “Ла-ла-ла ленд” фильмидаги “Another Day Of Sun” аранжировкаси, Хорхе Каландреллининг “Every Time We Say Goodbye” ва Шелли Берганинг “I Loves You Porgy” аранжировкалари номзоди ҳам қўйилган эди.

Маълумот учун, Ньюман “Ўйинчоқлар тарихи”, “Маҳлуқлар корпорацияси” ва “Флик саргузаштлари” мултьфильмлар учун саундрек ёзган. У “If I Didn't Have You” (2002 йил) ва “We Belong Together” (2011-йил) композициялари учун икки бор Оскар мукофотини олган.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли “Гремми” мукофоти ташкилотчиларини мусиқа ва сиёсатни аралаштирмасликка чақирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ҳақидаги қўшиқ “Гремми” мукофотини олди