
Айни пайтда ХКС бортида бўлган космонавт Марк Ванде Хай тунги Торонто, Нью-Йорк ва Кливлендни космосдан туриб суратга олди.
Хабарда айтилишича, суратлар астронавтнинг Твиттердаги саҳифаси орқали эълон қилинган.
NASA астронавти ҳозирги пайтда Халқаро Космик Станция бортида 54-экипаж аъзолари билан бирга. Улар орасида Марк Вандедан ташқари NASA астронавтлари Жозеф Акаба ва Скотт Тингл, JAXA астронавти Норисиге Канаи ва “Роскосмос” астронавтлари Антон Шкаплеров ҳамда Александр Мисуркинлар бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар