
Рим папаси Франциск авиапарвоз пайтида икки борткузатувчини никоҳлаб қўйди. Уларнинг ҳамкасблари эса маросимда гувоҳ сифатида қатнашган.
Хабарда айтилишича, ҳодиса понтифик Чили шаҳарлари орасида учиб кетаётган пайт содир бўлган.
Борткузатувчилар Паула Подест ва Карлос Чуффарди аллақачон оила қуришган, аммо 2010 йилда бўлиб ўтган ер силкиниши уларнинг шаҳарларидаги черковни вайрон қилган, натижада жуфтлик никоҳдан ўтишга имкон топа олишмаганди. Улар бортда потификни кўриб қолишгач, унинг ёнига бориб бўлган ҳодисаларни ҳикоя қилиб беришган. Буни эшитган понтифик эса уларни шу оннинг ўзидаёқ никоҳлаб қўйишга рози эканлигини айтди.
Шундай қилиб жуфтлик осмону фалакда никоҳдан ўтдилар, уларнинг ҳамкасблари эса жуфтлик учун гувоҳ вазифасини ўтаб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар