Жасоратли жуфтлик 120 метр баландликда никоҳдан ўтишди

Жасоратли жуфтлик 120 метр баландликда никоҳдан ўтишди
Шундоқ ҳам ўта ҳаяжонли бўлган никоҳ кунини калифорниялик жуфтлик янада унутилмас кун сифатида ҳотирага муҳрлашни истаган ҳолда ўз никоҳ маросимларини тамомила ўзгача жойда ўтказишга қарор қилдилар.

Хабарда айтилишича, Райан Женкс ва Кимберли Веглинлар АҚШнинг Моаб шаҳридан унча узоқ бўлмаган ердаги саҳрода танишиб қолишган. Шу тариқа севишганлар ўз никоҳ тўйлари ҳам айнан ўша ерда бўлиши керак деган қарорга келишди.

120 метр баландликда ўтказилган тўй маросими шунчаки икки ёшнинг бир-бирига бўлган муҳаббатидан эмас, балки уларнинг ўз кучларига ишониши ва ҳар қандай қийинчиликка тайёр эканлигидан ҳам далолат берди.
Жасоратли жуфтлик 120 метр баландликда никоҳдан ўтишди
Жасоратли жуфтлик 120 метр баландликда никоҳдан ўтишди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар