date
views 5 237

ОАВ: КХДР Жанубий Корея ҳарбийларини Пхеньяндаги парадга таклиф қилмоқчи

ОАВ: КХДР Жанубий Корея ҳарбийларини Пхеньяндаги парадга таклиф қилмоқчи
Корея миллий армияси тузилгани юбилейи муносабати билан ташкил этиладиган парад Олимпиада-2018 арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

КХДР ҳукумати Ким Чен Ин номидан Жанубий Корея ҳарбийларини ҳам 8 февраль куни Пхеньянда бўлиб ўтадиган парадга таклиф қилиш ниятида. Бу ҳақида Япония ОАВда шу мазмундаги хабарлар чоп этилган.

Хабарда айтилишича, Жанубий Корея ҳарбий кучларининг Пхеньяндаги парадга таклиф этилганлиги ҳақидаги маълумот КХДРнинг ҳориждаги ваколатхонасига тақдим этилган. Ҳужжатда Сеул билан бу борада музокаралар олиб борилаётгани ҳақида қайд этилади.

Аммо айрим маълумотларда Жанубий Корея ҳукумати ушбу малумотни инкор этгани, ҳатто таклиф олсалар ҳам, парадда иштирок этмаслик эҳтимоли катта эканлигини айтгани ҳақида хабар берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: КХДР Жанубий Корея ҳарбийларини Пхеньяндаги парадга таклиф қилмоқчи