14:45 / 31.01.2018
7 427

Банк ходими ҳамкасбининг ёнида йиғлаётган арвоҳ қизни кўриб қолди

Банк ходими ҳамкасбининг ёнида йиғлаётган арвоҳ қизни кўриб қолди
Шу кунларда интернет тармоғида лималик банк ходимларидан бири томонидан суратга олинган видео лавҳа пайдо бўлди.

Кадрларда ходимнинг суҳбатлашиб турган ҳамкасбларидан бирининг ортида қизалоқларни эслатувчи гавда тургани кўринади.

Ушбу видеодаги гавда Перуда кенг тарқалган ва кўз ёш тўкканча дунё бўйлаб абадий кезиб юришга маҳкум бўлган Ла Йорона исмли қизалоқ ҳақидаги афсона қаҳрамонига ҳам қиёсланмоқда.

Хабарда айтилишича, банк ходимлари қизалоқ гавдасини кўргач, жуда қўрқиб кетишган, сабаби бинода улардан бошқа ҳеч ким йўқ эди.

Ходимлардан бири қизалоқни кузатишни таклиф қилади, аммо бурчак томон борганда у ерда ҳеч нарса йўқлигини пайқайди.

Бундан ташқари, банкнинг кузатув камералари эшикнинг ўз-ўзидан очилганини ҳам видеога олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Банк ходими ҳамкасбининг ёнида йиғлаётган арвоҳ қизни кўриб қолди