17:50 / 31.01.2018
5 185

Мисрда 80 миллион йил аввал яшаган динозавр қолдиқлари топилди

Мисрда 80 миллион йил аввал яшаган динозавр қолдиқлари топилди
Эл-Мансур университети археологлари Ўртаер денгизи пайдо бўлгунга қадар мавжуд бўлган океан қирғоғида яшаган динозавр қолдиқларини топишга эришдилар.

Хабарда айтилишича, динозаврнинг узунлиги 10 метр ва вазни 5,5 тоннага тенг бўлган. Жонивор ўтхўр тираннозаврлар тоифасига кирган ва Бўр даврида, бундан таҳминан 80 миллион йил аввал яшаб ўтган.

Илмий экспедицияга Мансур университети қазишма ишлари маркази директори доктор Хишам Салам бошчилик қилган. Динозавр қолдиқларини топишга йўналтирилган қазишма ишлари билан олимлар 2010 йилдан буён шуғулланар эдилар.

Археологик топилма асоси бўлиб эса қадимий ҳариталар ва аввалги тадқиқотлар натижалари хизмат қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда 80 миллион йил аввал яшаган динозавр қолдиқлари топилди