
Россиянинг Кемерово туманида яшовчи 39 ёшли она гиёҳванд моддалар қабул қилган пайтида 1,5 ёшли қизини пичоқ билан бир нечта зарба бериш оқибатини ўлдириб қўйди.
Қўлга олинган аёл ҳодисадан бир неча соат ўтгач сўроқ қилинган. Аниқланишича, у гиёҳванд моддалар қабул қилган ва бу пайтда хонадаги болани хавфли қўғирчоқ деб ўйлаган.
Қизалоқ жасади оила яшаган уйдан топилди, дейилади хабарда.
Аёлнинг гиёҳванд модда таъсири остида бўлгани тиббий текширувдан сўнг тасдиқланди. Айни пайтда унга “Ёш болани ўлдириш” айби билан жиноий иш қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар