Ростов шаҳрида истиқомат қилувчи 17 ёшли талаба 9 ойлик фарзандини ўлдиришда айбланмоқда.
Хабарда айтилишича, у болани қасддан бўм-бўш уйга ташлаб, ўзи дўстлари билан базм-у жамшидга кетган ва орадан 1 ҳафта ўтгачгина қайтиб келган.
Аёл фарзанди туғилганидан 2 ой ўтиб уни етимхонага топширган. Танишларининг айтишларича, у болани парвариш қилишни мутлақо истамаган. Бола 7 ойлик бўлган пайтда аёлнинг ҳарбий хизматда бўлган эри илтимосига кўра болакайни онасига қайтариб беришган.
Бироқ ёш “она” дўстлари турли тантаналарда кўнгилхушлик қилиб юрган пайтда уйда бола билан ўтиришни истамаган ва навбатдаги базмларнинг бирига кетар чоғда боланининг бир ўзини уйда кучук билан ташлаб кетган.
Қўлга олинган аёл фарзандини парваришлашни истамаганлиги ҳақида очиқдан очиқ айтган ва айбдор сифатида 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Аёлнинг эри ҳарбий хизматдан қайтгач, у билан ажрашишни бир зум ҳам кечиктирмаслиги ҳақида маълум қилган. Интернет фойдаланувчилари эса шафқатсиз аёл учун 6 йиллик жазо жуда кам муддат эканлигини таъкидлашмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи