14:30 / 31.01.2018
4 619

Тереза Мэй Хитойга уч кунлик расмий ташриф билан келди

Тереза Мэй Хитойга уч кунлик расмий ташриф билан келди
Буюк Британия премьер министри Тереза Мэй Хитой мамлакатига 3 кунлик расмий ташриф доирасида келди. Бу ҳақида Хитой марказий телевидениеси маълумот берган.

Мэй самолётининг Ухань шаҳрига келиб қўниши ва икки мамлакат ўртасида таълим соҳасига оид бир нечта йирик келишувлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Шундай сўнг Мэй Пекин шаҳрига йўл олади ва Хитой Давлат Кенгаши премьер министри Ли Кэцян билан учрашади.

Хабарда айтилишича, Тереза Мэй билан биргаликда Хитойга тадбиркорлар, савдо ассоциациялари ва универистетлар вакилларидан иборат делегация ҳам ташриф буюради. Хитой ва Буюк Британия премьер министрлари иштирокида икки мамлакатлар компаниялари орасида ҳам келишувлар амалга оширилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тереза Мэй Хитойга уч кунлик расмий ташриф билан келди