Кеча, 30 январь куни Бельгия собиқ Бош вазири Элио Ди Рупо номига шубҳали кукун бўлган конверт келган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.
Рупонинг котиби ковертни очгач, кукунни кўрган ва дарҳол бу ҳақда хабар берган. Ходимларнинг барчаси эвакуация қилинган, почта билан алоқада бўлганлар эса “сибир куйдиргиси”га текшириш учун алоҳида назорат остига олинган.
Бельгиянинг собиқ Бош вазири ва амалдаги Монс шаҳри ҳокими номига келган конвертдаги кукун таҳлил қилинганда оддий шакар кукини бўлиб чиқди. Таҳлил натижаларидан кейин куйдиргига текширувда бўлган ходимларга жавоб берилган.
Конверт келган вақтда шаҳар ҳокими хориж сафарида бўлган. Хатнинг жўнатилган манзили номаълум. Тергов ишлари бошланган.
Аввал ҳам бундай ҳолат кузатилган, жумладан, 18 январь куни Бельгия бош котиби Тео Франкен номига келган конвертда ҳам шубҳали кукун ва ўқ дори бўлган. Кейинчалик текширув кукунни зарарсиз эканини кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас