5 292
Трамп президентлигига бир йил: у мамлакатда ноқонуний яшаётганлар ва грин кард соҳиблари ҳақида гапирди (2-қисм)
Аввалроқ, Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трамп кеча, 30 январь куни президентлигига бир йил тўлгани муносабати билан ҳисобот мажлиси ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент Трамп ушбу мажлисда “Америка орзуси” дастурини амалга ошириш учун қулай шароит мавжудлигини таъкидлаган.
Трамп америкалик ҳар бир фуқаро қаттиқ меҳнат қилса, ўзига ишонса, Америкага ишонса, ўзи орзу қилган бахтга эриша олиши мумкинлигини айтди.
У Конгрессга мамлакат тараққиёти учун керак бўлган 1.5 трлн долларлик янги инфраструктурали сармоя ҳақидаги қонун лойиҳасини киритганини маълум қилди.
Энг муҳими, Трамп Америкадаги мигрантларнинг ноқонуний яшаётган фарзандлари ҳақида гапирди ва уларнинг келажагига ойдинлик киритди. Унга кўра, агар ушбу мигрантлар ўз хулқи, ҳаракатчанлиги ва ташаббускорлиги билан наъмуна кўрсата олса, албатта, АҚШ фуқаролигига қабул қилинади.
Шунингдек, мажлисда грин карта соҳибларининг фаолияти қандай бўлиши ҳақида сўз очилди. Таъкидланишича, ҳар қандай ҳолатда ҳам грин кард асосида келган фуқароларга Америкада ҳамма шароит бор. Агар грин карта соҳиблари АҚШ хавфсизлигига ва жамиятининг салбий шаклланишига хазмат қилса, у ҳолда ушбу дастурни тўхтатиш ҳақида қарорни Когрессга тақдим қилиниши айтилди. Унингча, мигрантлар ишлаш, жамиятга ўз ҳиссасини қўшиши ва албатта, бу мамлакатни ҳурмат қилиши лозим.
Мажлис давомида президент мамлакатдаги наркотик асосидаги юз бераётган ўлимлар ҳақида танқидий фикрлар билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас