22:14 / 02.02.2018
5 781

Ота-она 2 ёшли ўғлини биттагина матрасидан бошқа ҳеч нарча йўқ даҳшатли хона ичида сақлаб келишгани учун қамоққа олиндилар

Ота-она 2 ёшли ўғлини биттагина матрасидан бошқа ҳеч нарча йўқ даҳшатли хона ичида сақлаб келишгани учун қамоққа олиндилар
Шимолий Йоркширда истиқомат қилувчи 27 ёшди Керри Рибак ва 26 ёшли Даррена Стэнлилар уйига ижтимоий хизмат ходимлари томонидан чақирилган полиция хизмати инсон кўнглига даҳшат ҳиссини солувчи лавҳаларни суратга олди. Хона кир ва даҳшатли ҳолатда бўлган, деразалар қора мато билан ёпиб қўйилган, каравот ўрнида эса биттасига кир матрас турган.

Ушбу хонада сақлаб келинган болакай бошқа бир оилага фарзандликка берилган, унинг ота-онаси эса ўзларини айбдор деб тан одилар ва 2 йиллик қамоқ жазосига маҳкум бўлдилар.

Ижтимоий хизмат ходимлари уларнинг уйларига аёл иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган пайтларда ҳам келган эдилар. Ўша пайтлардаёқ боланинг биттагина футболкада ва тагликсиз юрганини кўриб ҳайратда қолишган.

Хабарда айтилишича, ота-она фарзандларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишмаган, аммо полицияга бола ривожланишдан ортда қолаётгани учун уни эплаб бўлмаётгани ҳақида хабар қилганлар. Жуфтликнинг адвокатлари онанинг мураккаб ўтган болалиги ҳақида айтиб бердилар.

“Уларнинг оилалари томонидан ҳеч қандай кўмак берилмаган ва улар бор кучлари билан ота-она бўлиш учун ҳаракат қилдилар. Аммо бунга қарамасдан суд уларни болалар ҳақида қайғура олмайди деган қарорга келди” дейди судья.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ота-она 2 ёшли ўғлини биттагина матрасидан бошқа ҳеч нарча йўқ даҳшатли хона ичида сақлаб келишгани учун қамоққа олиндилар