22:53 / 02.02.2018
4 683

Аэрофобиядан азият чекувчи аёл самолёт бортига шахсий товусини олиб кира олмади

Аэрофобиядан азият чекувчи аёл самолёт бортига шахсий товусини олиб кира олмади
Америкалик рассом аёл самолёт бортига Декстер лақабли товусини олиб киришга уринди. Аёлнинг Нью-Йорк аэропортида елкасида товус билан кетаётгани суратга олинган видео эса ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

Хабарда айтилишича, аёл United Airlines рейси билан Нью‐Йоркдан Лос‐Анджелес томон учиши керак бўлган. Унинг тушунтириш хатида товуснинг унга парвоз пайтидаги қўрқувдан ҳалос бўлиши учун ёрдам бериши айтилган бўлса-да, унинг товусини самолёт бортига қўйишмаган.

Ушбу ҳолат авиакомпания томонидан товуснинг жуда оғир эканлиги ва бу самолёт салонида олиб кетилиши мумкин бўлган жониворларнинг рухсат бериладиган вазнида оғирлиги билан изоҳланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аэрофобиядан азият чекувчи аёл самолёт бортига шахсий товусини олиб кира олмади