
Ўтган йили Мексикада кузатилган даҳшатли зилзила сабаб вайрон бўлган уйлар қайта тикланди. Бу ҳақида Пуэбла штатидаги тадбир чоғида мамлакат президенти Энрике Пенья Ньето маълумот берди.
“Бугун биз орадан 5 ой вақт ўтиб, вайрон бўлган уларнинг 170 мингтадан 26 мингтаси қайта тикланганини тасдиқлай оламиз” дейди Мексика раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Мексика марказида содир бўлган икки зилзила натижасида 370 нафар одам вафот этган, 6000дан ортиқ одам турли тан жароҳатлари олган эди. Ҳукумат вайронагарчиликларни қайта тиклаш учун керакли маблағни 2,5 миллиард доллар миқдорида баҳолаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар