Хитойнинг шимолий-ғарбий ҳудуди ҳисобланган Синьцзян провинсиясида уйғур мусулмонлари ҳукумат томонидан таъқибга учрамоқда. Бу ҳақда “Қалампир” нашри хабар бермоқда.
Хитой ҳукумати томонидан Уйғуристонда эстримизм ва терроризмнинг олдини олиш мақсадида “Қайта ўқитиш курслари” ташкил этилган эди. Ушбу курсларда асосан шубҳа уйғотувчи ҳаракатларни амалга оширган мусулмон-уйғурлар ўқитилган. Уйғурларнинг норозилик билдириши билан бундай курслар 2013 йилда расман тугатилган.
Уйғуристондаги Инсон ҳуқуқлари вакилига кўра, бугунги кунга келиб ушбу можаро яна давом этмоқда. Уйғуристонлик 120 минг мусулмонлар Синьцзян провинсиясидаги Кошғар шаҳрида “сиёсий душман” ёки “эстримист” сифатида оғир шароитларда тутиб турилибди.
Маҳаллий уйғурларнинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати Уйғуристонда “хитойлаштириш” сиёсатини олиб бормоқда.
Уйғур фаоллари расмий ҳукумат 2013 йилда “Қайта ўқитиш курслари”ни ёпган бўлса-да, лекин мусулмон уйғурларнинг кўпчилиги худди шу каби фаолият олиб бориладиган лагерларда сақланаётганини таъкидлашмоқда.
Улар баъзи уйғур қишлоқларида эркак кишилар қолмагани, қишлоқда фақат аёллар ва болалар яшаётгани ҳамда эркакларнинг кўпчилиги “диний эстримизм”да айбланиб ўша лагерларга ташланганини айтишган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Хитойнинг Синьцзян провинсиясида 10 млн дан ортиқ мусулмон уйғурлар яшайди. Синьцзяннинг маркази Урумчида 2014, 2016 йилларда аҳоли ва ҳукумат полицияси ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида кўплаб кишилар ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди