15:20 / 05.02.2018
3 639

АҚШда «Россия бўйича мутахассис» Картер Пейжнинг мактуби эълон қилинди

АҚШда «Россия бўйича мутахассис» Картер Пейжнинг мактуби эълон қилинди
Американинг Time журнали 3 февраль куни 2016 йилда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг маслаҳатчиси бўлган Картер Пейжнинг мактубини эълон қилди. Сўнгги кунларда Пейджнинг исми махсус прокурор Роберт Мюллернинг тергови муносабати билан ОАВ хабарларида тез-тез пайдо бўлмоқда, деб ёзади Tnews.uz сайти.

2013 йилнинг 25 августи санаси ёзилган мактубда Пейж ўз китобини нашр этувчиларини Россиядаги воқеалар ҳақида хабардор эканлигига ишонтиришга уринади. “Сўнгги ярим йил мобайнида мен ўз раҳбарларининг Санкт-Петербургда ўтадиган G-20 саммитига ҳисобот тайёрлаётган (бу ҳисоботда энергетика масалаларига алоҳида ўрин ажратилган) Кремль таҳлилчилари жамоасининг норасмий маслаҳатчиси бўлиш шарафига эга бўлдим”.

Картер Пейж — куни кеча Конгрессдаги республикачилар томонидан эълон қилинган шов-шувли меморандумда бош фигура сифатида кўрилади. Нома муаллифларининг айтишича, ФТБ 2016 йилда Пейж ортидан кузатув борасида суддан санкция сўрар экан, идоранинг сўрови Хиллари Клинтон сайлов штабида ишлаган инглиз собиқ жосуси томонидан берилган маълумотларга таянгани билан боғлиқ фактни ошкор қилмаган.

Инглиз Кристофер Стилнинг таъкидлашича, Пейдж 2016 йил июлда Москвага ташрифи чоғида Россиянинг нуфузли амалдори ва Путинга яқин бўлган яна бир инсон билан учрашган ва Клинтон кампаниясига қарши курашиш мақсадида Трампнинг сайловолди кампаниясига қандай ёрдам бериш масаласини муҳокамма қилган. Пейж бу каби суҳбат ўтказганини инкор қилмоқда, Стил эса ўз манбаларининг исмини ошкор қилмади.

Конгрессмен-демократлар, шунингдек ФТБ ва Бош прокуратурадаги юқори лавозимли амалдорлар баёнот бериб, республикачиларнинг меморандуми ҳодисалар талқинини бузишини айтишади. Чунки Пейж ортидан кузатув борасидаги санкциялар нафақат Стил тақдим қилган маълумотларга, балки кўплаб далилларга асослангани айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда «Россия бўйича мутахассис» Картер Пейжнинг мактуби эълон қилинди