Россиянинг Уфа шаҳрида яшовчи шахслар Ўзбекистондан Россияга иш излаб келган эркакни уч йил қулликда сақлашган. Уни «Альтернатива» қулликка қарши ҳаракати кўнгиллилари қутқаришди, деб ёзмоқда Kun.uz «Такие Дела» нашри хабарига асосан.
Мельниковнинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик 35 ёшли мигрант бир неча йил муқаддам Уфага пул ишлаб топиш мақсадида келган. У ўзини қурилиш фирмаси раҳбарлари сифатида таништирган шахслар билан танишиб қолган. Улар эркакнинг ҳужжатларини тортиб олиб, ўзини квартирага қамаб қўйишган. У ердан эса ўзбекистонлик мигрант ҳар куни қурилишда текинга ишлаш учун олиб борилган.
Қулликда бўлган мигрант ҳақида фаоллар маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларидан хабар топишди. Эркак ўзига таҳдид қилишгани туфайли полицияга мурожаат қилмаган. «Қутқарув амалиётини эркак рус тилини яхши билмаслиги бироз мушкуллаштирди, у фақатгина ўзини сақлашаётган кўча ҳамда квартира рақамини айта олди. Ўша кўчада эса 14 та кўп қаватли уй бор! Амалиёт 1 февралдан 2 февралга ўтар кечаси ўтказилди, унда полициячилар қатнашмади», - дея айтиб ўтди нашрга «Альтернатива» етакчиси.
Эндиликда қутқарилган мигрант Россияда ишлашга рухсат берувчи ҳужжатнинг муддати ўтиб кетгани учун жарима тўлаши лозим. Шундан сўнг у Ўзбекистонга қайтиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди