22:40 / 06.02.2018
5 391

Ўз ўғлига ёлғон ташхис қўйиб, 8 ой давомида пул ишлаб келган ота-она ҳибсга олинди

Ўз ўғлига ёлғон ташхис қўйиб, 8 ой давомида пул ишлаб келган ота-она ҳибсга олинди
Американинг Флорида штатидан бўлган ота-она хайрия пулларини йиғиш мақсадида ўз ўғлини миянгда саратон бор дея саккиз ой алдаб келди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Жинни Лонг ва Роберт Лонг 1 февраль куни ҳибсга олинган. Улар болаларга нисбатан ёмон муносабатда бўлиш ва таъмагирлик айбловлари қўйилган.

Miami Herald’нинг ёзишича, ота-она ўз фарзандига қўйилган ташхисни ўтган йилнинг май ойида ўйлаб топган. Улар ўғлига миясида саратон борлигини ва у Рождество байрамига қадар ўлишини айтган. Бундан ташқари улар ўғли ўқийдиган мактабда хайрия футболкаларини сотишни йўлга қўйган ва GoFundMe’да краудфандинг аккаунтини очган.

Тергов ишлари ўтган йилнинг ноябрида, мазкур жуфтлик ўз фарзандида мавжуд бўлмаган касаллик сабабли пул ишлашда гумон қилингани сабаб бошланган. Текширувлар саккиз ой давомида ўлимга тайёрланган болакайда саратон йўқлигини аниқлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўз ўғлига ёлғон ташхис қўйиб, 8 ой давомида пул ишлаб келган ота-она ҳибсга олинди