21:00 / 07.02.2018
5 585

Ливерпуллик «арвоҳ овловчи» ёвуз руҳнинг таъқибига учради…

Ливерпуллик «арвоҳ овловчи» ёвуз руҳнинг таъқибига учради…
Эр-хотин Ребекка Палмер ва Шон Рейнольдслар азалдан эски, ташландиқ уйлар, бинолар ичини кезиб у ердаги арвоҳларни ўрганиш, безовта қилиш билан шуғулланишади. Шунинг учун уларни арвоҳ овловчилар деб аташади. Яқинда улар видеооператорлар ҳамроҳлигида Ливерпул четидаги 300 йиллик тарихга эга эски ташландиқ уй ичкарисига киришди. Мақсад ўша-ўша, ташландиқ бино ичкарисидаги арвоҳларни текшириб кўриш, уларнинг ҳаёти билан қизиқиб кўриш…

Олдин уй тарихига қисқача тўхталиб ўтсак. Бу уй уч юз йил олдин ўша даврдаги тамплиерларни эслатувчи алоҳида ҳаракат аъзоларининг мажлис қурадиган манзили ҳисобланган. Уларни масонлар деб аташган. Масонлар асосан қурувчи, тош йўнувчилардан ташкил топган. Улар диний нуқтаи назардан ўз оқими, ички қонунларига эга бўлган. Шу жиҳатлари тамплиерларни эслатиб юборади…

Ичкарига киришгандаёқ Ребекка танасида ёвуз руҳлар таъсирини ҳис эта бошлади.

— Биз зиналардан юқорига кўтарила бошлаганимизда, — дейди Ребекка. — Аъзойи баданимда ўта ёқимсиз ҳисларни туя бошладим. Аввалига кўзларим ачишиб ёшлана бошлади. Сал ўтиб бўйнимни нимадир куйдириб ўтгандек туюлди. Бошимни кимлардир қаттиқ босиб турган каби юқорига қарашга ожиз қолдим. Қўл-оёқларим ҳам ўзимга бўйсунмая қўйди чамамда. Шу пайт операторимиз менга турли ёвуз кучлардан ҳимоя этиш учун мўлжалланган браслетни тутқазди. Уни қўлимга тақишим билан танамдаги ёқимсиз ўзгаришлар барҳам топди. Лекин қаердандир қоронғилик қаъридан на одам, на ҳайвонникига ўхшайдиган, жуда ёқимсиз ва даҳшатли ириллаш, қичқириқ атрофни тутди. Мен ҳайрон қолдим. Бу туйғуларни фақат менгина ўзимдан кечирардим. Ёнимдаги эркаклар бундай туйғулардан тамоман холи эканликларини айтишди…

Кейинчалик керакли ҳужжатларни ўрганиш жараёнида шу нарса маълум бўлдики, уйда доимий тарзда масонлар мажлис ўтказиб келишган. Улар мажлисда аёл киши иштирок этишини ҳеч қачон ёқлашмаган. Ана шунинг учун ҳам Ребекканинг уй ичига кириши неча асрлардан бери тинчини топа олмаган масонлар арвоҳларига ёқмаган ва улар тиш-тирноғи билан қаршилик қила бошлаган.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ливерпуллик «арвоҳ овловчи» ёвуз руҳнинг таъқибига учради…