Германияда ўтказилган карнавалдан сўнг 18 ёшли қиз оёқ куйиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Воқеа Германиянинг Эппинген шаҳрида ўтказилган карнавалда юз берди. Жодугарлар либосини кийиб олган икки киши ҳазиллашиб, қизни кўтарганча ичида сув қайнаётган қозонга ботирган. Улардан бири қизни кўтариб турган, иккинчисини эса унинг оёқларини қайноқ сувга тиққан.
Полициячилар айни пайтда жодугарлар либосини кийиб, мазкур жиноятни амалга оширган номаълум шахсларни қидирмоқда. Улар эҳтиётсизлик туфайли инсон соғлигига зиён етказишда айбланмоқда. Қиз эса касалхонада ётибди. Шифокорларнинг маълумот беришича, у яна бирор ҳафта даволаниши лозим.
«Фастнахт» фестивали — ҳар йили Германияда ўтказиладигане карнаваллардан бири ҳисобланади. Унда иштирок этган одамлардан эртак ва афсоналардаги жодугарларнинг, шайтонларнинг, масхарабозларнинг ва бошқа қаҳрамонларнинг либосларини кийиш талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...