АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 530 миллион АҚШ долларини ўғирлашда айбланаётган 13 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Мамлакат адлия вазирлиги маълумотига кўра, мазкур кибержиноий ташкилотга 2010 йилда Украинада асос солинган. Хакерлар интернет тизими орқали тузилган жиноий тизим бўйича фаолият юритган. Жумладан, мол-мулкни йирик миқдорда ўзлаштириш, дебет(кирим) ва кредит банк карталари калит рақамларини бузиш, шахсий, банк ва молиявий маълумотлар, персонал идентификация ахборотларини сотиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланган.
Ўз навбатида, жиноятчилар зарарли дастурий таъминот маҳсулотларини ёйган, контрабанда фаолиятини олиб борган. Умуман олганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Австралия, Буюк Британия, Италия, Сербия, АҚШ, Франция каби давлатлар фуқароларидан иборат 13 киши ушланган бўлса, яна 36 кишига нисбатан сиртдан ҳукм чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?