Бишкекда 8 февраль куни бўлиб ўтган Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков коррупцияга қарши кураш олиб боришга жалб қилинган барча идораларни танқид қилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
У баёнот бериб, хуқуқ-тартибот, назорат идоралари ва судларнинг ўзлари коррупцияга аралашиб қолганлигини айтди. У бу каби кўринишларга қарши курашни кучайтиришга ва қўли тоза бўлмаган ходимлардан воз кечишга чақирди. Таҳлилчилар давлат раҳбарининг коррупцияга қарши кураш борасидаги ваъдаларини турлича талқин қилишмоқда.
Сооронбай Жээнбеков МХДҚ Аксилкоррупция хизматининг фаолиятини самарасиз ва сифатсиз дея баҳолади. Шу муносабат билан у иш формати ўзгартирилишини ва ҳар бир ходим эгаллаб турган лавозимига мос келиши ёки келмаслигини ўрганиш лозимлигини таъкидлади. Президент суд, ҳуқуқ-тартибот ва назорат идоралари устидан бўладиган ҳар бир жиддий аризани ўз назоратига олишини қайд қилди.
Жээнбековнинг қўшимча қилишича “уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг самарасиз бўлишининг бош сабаби – бу коррупциядир». Унинг таъкидлашича, «Жиноий гуруҳларга пулларнинг оқиб боришини хуқуқ тартибот ва суд идораларидаги юқори лавозимли шахсларнинг иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди».
Расмий маълумотларга кўра, сўнгги икки йилда хуқуқ тартибот идоралари томонидан 76 минга яқин жиноий иш очилган. Бироқ уларнинг ярми ёпилган ёки гумондор аниқланмагани учун тўҳтатилган. Судга жиноий ишларнинг атиги 30% юборилган, шундан атиги 10% бўйича айблов ҳукми эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?