Япониянинг етакчи NHK телерадиокомпанияси ўз сайтида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз туризм тармоғини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар ҳақида материал жойлаштирди.
Қуйида ушбу материал матни келтирилмоқда:
«Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти хорижий сайёҳлар учун виза олиш тартибини бекор қилиш ва соддалаштириш орқали туризм индустриясини янада юқори босқичга кўтаришни мақсад қиляпти.
2018 йилнинг 10 февралидан Марказий Осиёнинг бу давлати 39 мамлакат фуқаролари учун сайёҳлик визаси олишни соддалаштиради.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб, 7 мамлакат, жумладан, Япония, Исроил, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Жанубий Корея фуқаролари 30 кунгача Ўзбекистонда визасиз қолиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил охирида лавозимга киришган давридан мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятга ҳар томонлама очиқлигига қаратилган фаол сиёсатни қатъий олиб бормоқда.
Бу чора-тадбирлар туризм тармоғини ривожлантириш орқали миллий иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
32 миллиондан зиёд аҳолига эга Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг муҳим ва инсон капитали бўйича йирик давлат ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро каби тарихий шаҳарлари ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Бу борадаги амалий ислоҳотлар натижасида 2017 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган японияликлар сони илк бор 9 500 нафарни ташкил этди.
NHK телерадиокорпорациясига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов визасиз режим жорий қилиниши туфайли янада кўпроқ японияликлар Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан танишиш имконига эга бўлишига умид билдирди. Унинг фикрича, Ўзбекистон раҳбариятининг бу каби саъй-ҳаракатлари Тошкент билан Токио ўртасидаги стратегик шериклик ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қўшимча омили бўлиб хизмат қилади». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?