18:26 / 11.02.2018
5 382

Назарбоевнинг қизи: Қозоғистондаги таълим тизими, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муаммолар ҳақида

Назарбоевнинг қизи: Қозоғистондаги таълим тизими, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муаммолар ҳақида
«Youtube»да «Ўқитувчи излаб...» номли ҳужжатли фильм пайдо бўлди. Фильмда буюк ўқитувчи Шалва Амонашвили ва унинг бошқа ҳамкасблари болаларни қандай тарбиялаш ва уларга таълим бериш жараёнидаги билимлари ва фақат ўзларигагина маълум сирлари билан бўлишишади.

Ҳужжатли фильмда, шунингдек, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг учинчи, яъни кенжа қизи Алия Назарбоева ҳам қатнашиб, фарзандлари билан қандай қилиб яқин муносабат ўрнатгани ҳақида сўзлаб беради:

«Мактабларимиздаги педагоглар муносиб инсонлар, муносиб ШАХСлар бўлиши ниҳоятда муҳим. Акс ҳолда сен мактабга бошқа таълим-тарбия оласан, уйда эса мутлақо бошқача йўл тутишингга тўғри келади. Буни болалар ҳам ҳис қилишади ва шунинг учун ҳам сенга (яъни ота-онага) қулоқ солишмайди. Педагог ўзи айтаётган нарсаларга кўча-куйда, фаолиятида ўзи ҳам амал қилса, яъни болаларга айтадиган сўзлари ҳаракатларидан фарқланмаса, у ўқувчиларнинг севимлисига айланади ва болалар ҳам унинг фанини севишади, берилиб ўқишади. Айтишадики, биз қайси фанга меҳр қўйган бўлсак, аслида фанларнимас, ўша фан ўқитувчиларини яхши кўрганмиз».


Алия Назарбоева оиласи билан. 2015 йил май.
Фото: «Nur.kz»

Алия Назарбоеванинг айтишича, ота-оналар болада характер ва ижобий хусусиятларни шакллантириши шарт.

«Улар бу ишни одатда мактаб ва педагогларнинг елкасига юклаб қўйишади. Бироқ улар бу ишни унчалик ҳам дўндириб бажара олмайдилар барибир. Чунки ўқитувчилар ўзлари фақат билим беришлари лозим, қолган ҳаммасини эса бола уйида олади, деб ҳисоблашади. (…) Бизда ҳозир хусусий мактаблар очилмоқда: инглиз, немис, Америка мактаблари. Уларни битирувчи болаларимизнинг исми қозоқча, менталитети немисча бўлади. Ватанига, ўз мамлакатига муҳаббат, ўз халқи, юртига нисбатан ғурур ҳиссини туйишлари учун биз уларда ватанпарварликни ривожлантиришимиз керак», — дея таъкидлайди Алия Назарбоева.


Жамоат арбоби бўлмиш президент қизи болаларининг меҳрини қай тарзда қозонганини гапириб берди:
«Масалан, умримда биринчи марта катта қизимдан кечирим сўрадим. Мен унга: «Қизим, оналар ҳам адашади. Мени кечир, илтимос!» дедим. Ўша куни кўп кўз ёш тўкилди. Мен ҳам йиғладим, уҳам. Ушбу суҳбатдан сўнг ичимизда нимадир ўзгарди, бир-биримизга анча яқинлашдик. Мен унга: «Агар ноҳақ бўлсам ёки укаларинг, сингилларингга нотўғри муносабат бўлсам, бундай пайтда менга маслаҳат бериб тур. Ахир сенга мен кўрмаётган жиҳатлар аён бўлиши мумкин. Кел, биргаликда ҳаракат қилайлик. Кўраяпсанми, мен ҳам яхши она бўлишга интилаяпман. Мен буни ажойиб жараён деб ҳисоблайман, у одамнинг ич-ичида кечади. Агар ўзинг ич-ичингдан нимадир англаб етсанг, ўзгарасан ва яқинларингдан бошлаб атрофингдаги бутун олам яхши томонга ўзгара бошлайди», — дея хулоса қилади Назарбоева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоевнинг қизи: Қозоғистондаги таълим тизими, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муаммолар ҳақида