
Бобоси ва бувиси билан яшаган япониялик қиз улар томонидан жисмоний зўравонликка учраган. Мунтазам таҳқирлашлар оқибатида унинг вазни 17 килограммгача камайиб кетган. Бу ҳақда жабрланувчининг Twitter’даги саҳифасига таяниб, Дарё нашри хабар бермоқда.
Қиз ҳаёти сақланиб қолингандан 10 йил ўтиб, ўз тарихи билан ижтимоий тармоқларда бўлишишга қарор қилди. Қизнинг қариндошлари унга овқатланишни ман қилган ва унинг овқатланаётганлигини кўриб қолса, қорнига тепган. Оқибатда япониялик қиз жуда озиб кетган. Унинг вазни атиги 16,8 килограммни ташкил этган. Шифокорлар кейинроқ унга вазиятни дақиқалар ҳал этгани, унинг вафот этишига бир бахя қолганлигини маълум қилган.
Қизнинг аниқ ёши ва исми ошкор этилмаган. Ҳозирги пайтга келиб у соғлом вазнга эришганлиги таъкидланади. Жабрланувчининг қариндошлари жазоланган-жазоланмаганлиги номаълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар