Шу ҳақда ўтган асрнинг 80- йилларида япон олими Ацуму Оомура башорат қилганди. У айтиб ўтгандики, яқин йилларда одамзод қуёш нури етишмаётганини ҳис эта бошлайди. Шу нарса ер юзидаги жонзотлар учун ҳаддан зиёд фожиа ҳисобланади. Ўшанда япон олимининг гапига ҳеч ким эътибор қилмаган.
Лекин ўн йилликлардан сўнг Ирландия ва Японияда қуёш нури даражаси камайиб кетаётгани аниқланди. 2017 йил декабри эса Бельгия метеорология қироллик институти маълумотига кўра, энг қоронғи ой дея баҳоланди. Бир ой давомида ҳар куни одамлар асосан қуёш нурисиз ҳаёт кечирган. Қуёш ҳар куни атиги 10 соатгина мамнун қилган холос. Худди шундай ҳолат мамлакатда охирги бор 150 йил аввал кўзга ташланган экан.
Қолаверса, Россияда ҳам 2017 йил декабри деярли қуёш нурисиз кечган. Францияликлар декабрнинг биринчи ярмида ҳар куни атиги 2, 5 соатдан қуёш нурига тўйинишган.
Қуёш нурининг етишмаслиги ўрта ва кекса ёшдагилар учун салбий таъсир кўрсатади. Уларнинг аксарияти депрессияга учрайди, организмида доимий чарчоқ, уйқу келиши, овқатни керагидан ортиқ истеъмол қилиш, шакар ҳамда ёғни кўпроқ истемол қилишга бўлган қатъий талаблар пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, қуёш нури етарли даражани ташкил этса, артериал қон босими меъёрида бўлади. Юрак фаолияти бирмунча яхшиланади. Ортиқча вазн ортга чекинади. Айниқса, ёш болалар организмида ортиқча ёғлар ҳосил бўлганда, қуёшли ванна муолажаси жуда яхши ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи