Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили бувисининг онаси ўз вақтида Иосиф Сталинни қутқариб қолгани ҳақида сўзлаб берди. У бу ҳақда Facebook’да ёзганини Kun.uz маълум қилди.
“Бувимнинг онаси Тамара Сталинни жандармлардан қутқариб қолгани, отаси – бой саноатчининг уйидан олиб чиққани, Сталин эса бу яхшиликка уларнинг мулкини мусодара қилиш ва отаси ҳамда акасини йўқ қилиш билан жавоб қайтаргани ҳақида сўзлаб берганди”, деб айтган Саакашвили.
Саакашвили бу воқеани “Сталиннинг ўлими” фильмини томоша қилгандан кейин эслаган. У Россияда тақиқланиши сўралган бу фильмга ижобий баҳо берган.
Россияда ушбу фильм норозиликларга сабаб бўлган. Бир қатор россиялик сиёсатчи ва маданият арбоблари фильм томошасидан кейин уни прокатдан қайтариб олишни талаб қилишган.
Жумладан, уларнинг Россия маданият вазири номига ёзган мактубларида Британия киноижодкорлари томондан яратилган фильм “фашизмни мағлуб этган Россия фуқароларининг хотирасини булғаловчи комедия” деб аталган. Шунингдек, актёрларнинг ёмон ижроси, беўхшов декорациялар танқид қилинган. Бундан ташқари, фильмда келтирилган ахборот экстремистик ва инсон қадр-қимматини камситувчи деб баҳоланиши мумкинлиги айтилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи