
Вашингтон Шимолий Кореяга босимни давом эттиради, аммо музокаралар ўтказишга ҳам тайёр. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди.
«Биз юқори босимни давом эттирамиз, аммо музокараларга ҳам доимо тайёрмиз», — дея таъкидлаган Пенс «Washington Post»га берган интервьюсида. Ундан: «КХДР санкциялардан қутулиши учун қандай талаблар бажариши лозим?» — дея сўрашганида: «Аниқ билмайман. Бунинг учун музокаралар ўтказиш зарур», — дея таъкидлаган.
АҚШ ҳар доим КХДР ўз ядровий ва ракета дастурларини тўхтатиши кераклигини, шундан сўнггина музокараларга ўрин берилиши мумкинлигини айтиб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар