17:39 / 14.02.2018
8 483

Дубайда "миллион доллар"лик келин шаклидаги шоколадли торт тайёрланди (видео)

Дубайда "миллион доллар"лик келин шаклидаги шоколадли торт тайёрланди (видео)
BRIDE Dubai 2018 кўргазмасига ташриф буюрган меҳмонлар учун дубайлик дизайнер Дебби Вингхэм (Debbie Wingham) келин шаклидаги қимматбаҳо тортни тайёрлади, деб хабар берди Даракчи нашри.

Торт никоҳ кўйлагидаги келин ҳайкали шаклида тайёрланди. Унинг бўйи 180 сантиметрни, оғирлиги эса 120 килограммни ташкил этди. Тортни олиб келиш учун олти нафар юк ташувчи ёлланди.

“Келин”ни тайёрлаш учун 25 килограмм шоколад, кўйлаги учун эса 50 килограмм қандолатчилик мастикаси керак бўлди. Кўйлакни беш мингта қўлда ясалган рангли мастика ва ўн минг дона истеъмол қилиш мумкин бўлган марварид безаб турди. Бундан ташқари, бош кийими учун ҳар бирининг нархи 200 минг доллар бўлган бешта ҳақиқий марварид ишлатилди.

Бутун карьераси давомида Вингхэм нархи 16 миллион доллар бўлган туфли, жавоҳирлар билан безатилган 4,8 миллион долларлик кўйлак ва қиймати 67 миллион доллар бўлган никоҳ тортларини тайёрлаган.
[media=https://www.youtube.com/watch?v=81H-64U813A]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда "миллион доллар"лик келин шаклидаги шоколадли торт тайёрланди (видео)