23:20 / 14.02.2018
4 882

Аёл юкини ҳеч кимга ишонмай, юки билан рентген қурилмаси ичига кириб кетди (видео)

Аёл юкини ҳеч кимга ишонмай, юки билан рентген қурилмаси ичига кириб кетди (видео)
Хитойнинг Гуандун вилоятидаги Дунгуан темир йўл станциясида аёл йўловчи хавфсизлик хизмати ходимларига ўз юкини ишонмай, у билан бирга юкларни текширувчи ренгтген қурилмаси ичига кириб кетган. Аёл унинг буюмлари қурилма ичидан ўтаётганда йўқолиб қолиши мумкинлигидан хавотирланган.

Аёл ўз организмини рентген нурланишга дучор қилмаслик ҳақидаги тавсияларга қарамасдан, ўзиникида туриб олиб, юки билан бирга рентген қурилма ичидан ўтишга муваффақ бўлган.


Видеода аёлнинг рентген қурилмаси ичига киришига тараддудланаётгани, шарпаси қурилма мониторида кўрингани ва қурилмадан чиқиб келаётганини қуйидаги [leech=blob:https://embed.life.ru/a1fd573b-9731-4871-b17c-ba6acd3f063b]ҲАВОЛА[/leech] орқали кўриш мумкин. Тахмин қилинишича, аёлнинг сумкасида йирик миқдорда пул бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёл юкини ҳеч кимга ишонмай, юки билан рентген қурилмаси ичига кириб кетди (видео)