
Швеция ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 750 минг доллари бўлган бошпанасиз одамни қўлга олишди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.
Эркакни Уппсала шаҳридаги темир йўл станциясида, Стокгольмдан 70 км. масофадаги узоқликда ушлашди.
Полицияга айтишларича, бошпанасиз одам ўтган-кетган йўловчиларга таҳдид қилиб, улардан пул сўраган. Полициячилар қизиқиб, уни тутишганда, эркакнинг чўнтагидан кўп миқдорда пул чиққан. Аввал бундай ҳолатга дуч келишмагани боис, улар бундан жуда ҳайратга тушишган.
Полициячилар эркакни шунча пулни тортиб олганлик айблови билан қўлга олишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар