Нидерландия ҳукумати Михаил Саакашвилига шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Бу ҳақда унинг ўзи Facebook саҳифасида хабар қолдирди.
“Сўнггивақтларда илк бора шахсимни тасдиқловчи, ҳақиқий ҳужжатга эга бўлдим. Нидерландияга келишим билан менга яшашим, Евроиттифоқда ишлашим учун зарур бўлган шахсимни тасдиқловчи ҳужжатни топширишди. Бунга бир неча дақиқа кифоя қилди, холос”, деб ёзди собиқ Грузия президенти. Шунга қарамай, у Украина фуқаролигини қайтариб олиш фикридан воз кечмаганлигини ҳам айтиб ўтди.
Саакашвили Амстердамга 14 февраль куни келди. Уни 12 февраль куни Украинадан Польшага чиқариб юборишди. Бироқ сиёсатчи Польшадан сиёсий бошпана сўрамаслигини, оиласи билан Голландияга кетишини маълум қилган эди.
Февраль ойида Украина суди Саакашвилига қочоқ мақоми ва сиёсий бошпана берилишини рад этган эди. У 2017 йилнинг июль ойида АҚШда эканлигида Украина фуқаролигидан маҳрум этилган эди. Украина чегарачилари уни чегарадан ўтказмасликлари ҳақида маълум қилишган. Сентябрь ойида Саакашвили Польша орқали Украина ҳудудига кириб келгандан кейин Киев шаҳар суди уни чегарани ноқонуний бузганликда айблаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи